Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Математика бўйича терма жамоамиз 6 та медални қўлга киритди

Математика бўйича терма жамоамиз 6 та медални қўлга киритди

Хитойда халқаро йиғинда иштирок этаётган Математика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси интеллектуал оромгоҳ қатнашчилари ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада 1 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг 15 июнь – 3 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида дунёнинг 31 мамлакатидан 340га яқин терма жамоа аъзолари ва тренерлар “Иккинчи Халқаро математика ёзги оромгоҳи-2024”да иштирок этмоқда.

Мазкур халқаро тайёргарлик иккинчи марта Хитой томонидан ташкил қилинган бўлиб, жорий йил 11-22 июль кунлари Aнглиянинг Бат шаҳрида ўтказиладиган 65-Халқаро математика олимпиадаси олдидан ўзига хос синов вазифасини бажармоқда.

Мазкур лойиҳа нуфузли халқаро математика олимпиадаси (IМО) олдидан иштирокчи мамлакат вакилларига жуда самарали ва фойдали тадбир саналади.

Математика бўйича терма жамоамиз 6 та медални қўлга киритди

Унинг натижалари қуйидагича:

Aхтамов Озодбек – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси - кумуш медаль;

Бобоқулов Aсадбек – Тошкент шаҳридаги С.Ҳ.Сирожиддинов академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - бронза медали;

Ғаффаров Расулбек – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - бронза медали;

Суюнова Мадина – Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 96-мактабнинг 11-синф ўқувчиси - бронза медали;

Зоҳиджонов Элбек – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси - бронза медали;

Жайловов Тўлқин – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси - бронза медалига сазовор бўлди.

Терма жамоамиз барча аъзоларининг медалларни қўлга киритаётгани яхши анъанага айланмоқда. Яқиндагина Aнтальяда ўтказилган Ўсмирлар ўртасида Балкан математика олимпиадасида ҳам 6 иштирокчининг барчаси медалларни (3 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритган эди.

Терма жамоамиз аъзоларидан мазкур нуфузли олимпиадада олтин медалларни кутиб қоламиз.

Киритилди: 11:04 02.07.2024. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!