Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Масъуд Пезешкиан Эрон ҳукуматининг мудофаа соҳасидаги режаларини маълум қилди

Масъуд Пезешкиан Эрон ҳукуматининг мудофаа соҳасидаги режаларини маълум қилди

Эрон ҳукумати мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

«Тасним» агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Эрон президенти Масъуд Пезешкиан мамлакат армияси бош қўмондони Амир Ҳотамий билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.

«Ҳукумат қуролли кучларни бор кучи билан қўллаб-қувватлайди ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, моддий-техник таъминотини яхшилаш, ҳарбий техникаларни модернизация қилиш, тезкор инфратузилмани кенгайтириш ҳамда тийиб туриш салоҳиятини оширишга қаратилган стратегик режаларга кўмак беради», — деб таъкидлади Пезешкиан.

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!