Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маст ҳолда машина ҳайдаганлар учун жазо кучайтирилади

Маст ҳолда машина ҳайдаганлар учун жазо кучайтирилади

Жиноят кодексининг 266-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифлари муҳокама қилинди. Қўмита раиси Қутбиддин Бурхонов 2020—2024 йилларда маст ҳайдовчилар сабабли 600 га яқин ЙТҲ содир этилганини таъкидлади. 2024 йилнинг ўзида 405 та ЙТҲ рўйхатга олинган.

Йиғилишда Бош прокуратура, Адлия ва ИИВ мутасаддилари таклифларини муҳокама қилишди. Маст ҳолда ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда транспорт бошқарганларга нисбатан жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрлаш учун ишчи гуруҳ ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Киритилди: 05:12 15.03.2025. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!