Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Запорожье фронтида кескин вазият – Россия армияси ҳужумга ўтди!

Запорожье фронтида кескин вазият – Россия армияси ҳужумга ўтди!

Россия армияси Запорожье вилоятида илгарилаб бормоқда - Deep State.

Ҳарбий манба маълумотларига кўра, март ойининг бошида россияликлар Кичик Шчербаков ва Пятихатка ҳудудларидаги Украина Қуролли Кучлари позицияларига ҳужум ҳаракатларини бошлаган. Бу ерда мазкур қишлоқнинг жануби-шарқий чеккасини тозалаш ҳолати қайд этилган.

Сўнгги кунларда Пятихаткага бўлган ҳужум ҳаракатлари тўхтамаяпти ва Россия Федерацияси армияси уни тўлиқ назоратга олишга интилмоқда, деб ёзади DS.

Шунингдек, Россия қўшинлари Степний ҳудудида ҳам кузатилгани, у ердан чиқиб, автомобиль йўлига ўрнашишга урингани хабар қилинмоқда. Ҳозирча уларни тўхтатиб туришга эришилмоқда, бироқ Россия Федерацияси армияси йўлга яқинлашиб қолди.

Киритилди: 22:35 17.03.2025. Ўқилди: 4275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!