Якшанба куни Техаснинг жанубий қисмидан янги шаҳар пайдо бўлиши мумкин — уни амалан Илон Маскнинг SpaceX компанияси бошқаради. Бу масала маҳаллий даражада овоз бериш орқали ҳал қилинади, дея ёзмоқда Би-би-си.
Қўшни ҳудудлардаги айрим аҳоли бу ташаббусга қарши чиқмоқда ва компанияни атроф-муҳитга зарар етказаётганликда айбламоқда.