Маск 2022 йилнинг кузида Херсон яқинида Starlink сунъий йўлдош алоқасини ўчиришни буюрган, чунки у ядровий урушдан қўрққан, деб хабар бермоқда Reuters.
"Илон Маск Украинанинг жанг майдонидаги муваффақиятлари Россияни ядро қуролини қўллашга ундаши мумкинлигидан хавотирда шундай қарорга қабул қилган бўлиши мумкин", дея ёзмоқда агентлик исми ошкор этилмаган манбаларига таяниб.
Reuters'нинг бошқа бир манбаси сўзларига кўра, сунъий йўлдош алоқасини ўчириш 2022 йил 30 сентябр куни амалга оширилган. Натижада, Херсон вилоятида ҳаракат қилаётган Украина Қуролли кучлари бўлинмалари фойдаланаётган камида 100 та Starlink терминали ишламай қолган.
Бу, шунингдек, Россия томонидан босиб олинган Украинанинг айрим ҳудудларида, жумладан Донецк вилоятида ҳам Starlink'нинг ишлашига таъсир қилган, дейилади хабарда.
Reuters'нинг ёзишича, алоқадаги муаммолар сабабли Украина Қуролли кучларининг Берислав шаҳрини қуршаб олиш бўйича ҳарбий операцияси тўхтаб қолган.