Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида The Wall Street Journal'ни Tesla компанияси гўёки унинг ўрнига бош директор излаётгани ҳақидаги мақола туфайли ёлғончиликда айблади.
Маскнинг таъкидлашича, Tesla директорлар кенгаши бу маълумотни тўғридан-тўғри рад этган.
"Тесла директорлар кенгашининг қатъий раддиясини ўз ичига олмаган ҳолда, WSJ атайлаб ёлғон мақола чоп этгани ахлоқни қўпол равишда бузишдир!" - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Тадбиркор кейинчалик газета журналистикани обрўсизлантиришини қўшимча қилди.