Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Илон Маск сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди

Илон Маск сунъий интеллект бўйича тажрибаларни тўхтатишга чақирди

Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск, Apple асосчиларидан бири Стив Возняк ва мингдан ортиқ экспертлар илғор сунъий интеллект ривожланишини тўхтатишга чақирувчи очиқ хатни имзоладилар. Мактуб матни Future of Lige институти томонидан чоп этилган.

Мактуб муаллифлари сунъий интеллектни ишлаб чиқувчиларни OpenAI, GPT-4 дан кучлироқ тизимлар устида ишлашни камида олти ойга зудлик билан тўхтатишга чақиришди. Мактубни имзолаган экспертлар ва соҳа раҳбарлари умумий хавфсизлик протоколлари ўрнатилгунга қадар жараёнлар тўхтатилиши керак, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрига кўра, агар соҳа бўйича машғулотларни тезда тўхтатиб бўлмаса, расмийлар аралашиб, мораторий қўйиши керак.

Мактуб муаллифларининг фикрича, ҳатто энг кучли рақамли сунъий онг яратувчилар ҳам уларни бошқара олмай қолади ва замонавий сунъий интеллект тизимлари одамлар билан рақобатлаша бошлайди.

Киритилди: 03:56 30.03.2023. Ўқилди: 1726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!