Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг фикрича, Украинадаги қон тўкилиши тез орада АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Доналд Трампнинг режаси туфайли тугайди.
Илгарироқ Wall Street Journal газетаси манбаларига кўра, Трампнинг атрофидагилари Украинадаги можарони музлатиб қўйишни, фронт чизиғи бўйлаб қуролсизлантирилган ҳудуд яратишни ва Киевнинг НАТОга вақтинча қўшилмаслик ваъдаси эвазига янги қурол-яроғ етказиб беришни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мақола мавҳум хусусиятга эга эканлигини таъкидлади.