Илон Маск Доналд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатида иштирок этган. Бу ҳақда Axios портали хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, Маск украиналик ҳарбийлар Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишини таъминлашда давом этишини айтган. Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбатда миллиардернинг иштирок этиши Маскнинг АҚШнинг янги президенти маъмуриятида қандай муҳим рол ўйнашидан далолат беради.
"Телефон суҳбати давомида Трамп АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди, бироқ тафсилотларга аниқлик киритмади. Суҳбатнинг тахминан 25 дақиқа давом этди", — дея маълум қилди Ахios манбаси.