АҚШнинг давлат бошқаруви самарадорлиги бўйича янги департаменти (DOGE) раҳбари, тадбиркор Илон Маск Қозоғистонга давлат бюджетини оптималлаштириш бўйича ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда Марказий Осиё республикаси иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин маълум қилганини "KazTAG" агентлиги хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Маск қозоғистонлик амалдорга мурожаат қилиб, оптималлаштириш хизматларини таклиф этган. "Мен уни таклиф қилдим, келинг, бирга ишлаймиз, ишчи гуруҳ тузайлик. Агар қисқартириш мумкин бўлган жойларни кўрсангиз, деб айтдим," - деди Жумангарин.
У яна бюджетни қисқартириш оқилона бўлиши ва республика оддий фуқароларига таъсир этмаслиги кераклигини таъкидлади. Жумангарин янги Солиқ кодексида йирик бизнес учун имтиёзлар қисқартирилишини маълум қилди.