Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар фуқаролардан интервью олиш баҳонасида суҳбатлашиб, улардан фирибгарлик йўли билан пул йиғаётгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 июль куни пойтахтнинг Чилонзор туманидаги боғларнинг бирида 2004 йилда туғилган Ш.С., 2001 йилда туғилган С.С. ва 2004 йилда туғилган Т.А.лар фуқаролар билан интервью олиш баҳонасида суҳбатлашиб, улардан фирибгарлик йўли билан масжид қурилиши, ногиронларга ёрдам каби баҳоналарни ишлатиб пул йиғаётгани аниқланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган ва улардан ашёвий далил сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. ИИББ хабарига кўра, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: 23:45 06.07.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!