Қонунчиликка кўра, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Агарда худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:
➖БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида жарима солишга;
➖транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача маҳрум этишга сабаб бўлади.