Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Машина олиб қочишда гумонланган собиқ судьяга жиноий иш очилди

Машина олиб қочишда гумонланган собиқ судьяга жиноий иш очилди

Тошкент шаҳридаги кафеларнинг биридан маст ҳолда чиққан ва машина ўғирлашда гумонланган судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилгани хабар берилганди. Эндиликда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда жамоатчиликка Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди.

Мазкур хабарни “Дарё”га тасдиқлаган Тошкент шаҳар прокуратураси ахборот хизматига кўра, собиқ судья транспорт воситасини олиб қочишда гумонланмоқда.

“Дарё” манбаси судья Рустам Раҳмоновнинг қилмиши юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра, у Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун қолаверса, унинг аризасига биноан ваколати муддатидан аввал тугатилганини маълум қилганди. Манба шунингдек, ўша куни собиқ судья Раҳмоновнинг ёнида бўлган икки нафар судьяга нисбатан ҳам хизмат текшируви тайинланганини очиқлаганди. Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати бу бўйича аниқланадиган ҳолатлар борлигини айтиб, кейинчалик батафсил маълумот берилишини қўшимча қилди.

Киритилди: 17:28 07.05.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!