Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Машина ичида болалар бўлганда тамаки чекиш тақиқланди

A A A
Машина ичида болалар бўлганда тамаки чекиш тақиқланди

Қозоғистон Республикасида ичида болалар бор машинада тамаки чекиш тақиқланди. 

Таъкидланишича, депутатлар иккинчи ўқишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига чекишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқуллади.

Ўзгартиришларга кўра, вояга этмаганлар бўлган автомобилларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Ушбу қонунбузарлик учун 10 ойлик ҳисоблаш индекси ва такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 20 ойлик ҳисоблаш индекси миқдорида маъмурий жарима белгиланади.

Ўзгартиришлар, шунингдек, 21 ёшга тўлмаганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлайди.

Киритилди: 11:38 14.05.2020. Ўқилди: 2848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!