Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Машарипов: "Эронга қарши ўйин олдидан кўп гапириш шарт эмас"

Машарипов: "Эронга қарши ўйин олдидан кўп гапириш шарт эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий ёрдамчиси Владо Радманович ҳамда жамоа ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Эронга қарши ўйин олдидан кўп гапириш шарт эмас. Ростдан икки жамоа ҳам бир-бирини яхши билади. Энг кераклиси, эртанги ўйинда биз керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, бунга тайёрмиз. Мухлисларни хурсанд қиламиз деб умид қиламиз.

Шимолий Кореяга ва Қирғизистонга қарши ўйинларда индивидуал маҳорат эвазига ютдик деб ўйламайман. Сабаби барча голларни машғулотларда ишлаганмиз ва барчаси ўйланган тактикалар эди", дейди терма жамоа етакчиси.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Эрон учрашуви эртага “Бунёдкор” стадионида 19:00да бошланади.

Киритилди: Бугун 15:06. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!