Бугун 28 июнь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Марям Тиллаева собиқ эри бобоси совға қилган зиракни ўғирлангани ва унга жисмоний босим ўтқазгани ҳақида гапирди

Марям Тиллаева собиқ эри бобоси совға қилган зиракни ўғирлангани ва унга жисмоний босим ўтқазгани ҳақида гапирди

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси, Инста-блогер Марям Тиллаева турмуш ўртоғи Амиран билан ажрашиши сабаби, ярим яланғоч сурати унинг розилигисиз тарқатилгани ҳақида сўзлаб берди.

«Эрим билан муносабатларим мавзусида гапиришни умуман хоҳламагандим. Биз ҳали ҳам қонунан эр-хотинмиз. Лекин биз бирга яшамаяпмиз, гаплашмаяпмиз. Менга турли YouTube-каналлардан интервью қилиш таклифи билан чиқишди. Ўйлашимча, ҳозир шундоқ ҳам бутун дунёда хаос ҳукмронлик қилмоқда, глобал миқёсда турли зиддиятлар мавжуд, шунинг учун ўз муаммоларим ҳақида гапиришни лозим деб ҳисобламайман. Одамларнинг ташвиши меникидан ҳам кўпроқ ҳозир. Агар интервью берадиган бўлсам, у ерда ўзимнинг эришган ютуқларим ҳақида гапиришим керак, мен билан юз берган кўнгилсиз ҳолат ҳақида эса озгина тўхталиб ўтсам бўлади.

Нима учун жонли эфирга чиқиб, бу мавзуда гапиряпман? Кеча эримнинг бир интервьюсига кўзим тушди, у ерда мен ҳақимда сўз бораётган экан. Эрим ўз фикрларини чиройли шакллантира олади, бошқалар кўзига қандай қилиб олижаноб инсон бўлиб кўринишни яхши билади. Аммо аслида ундай эмас. Мен бир ярим йил бу инсон билан яшаб, қандай кунларни бошдан кечирганимни ҳаммага сўзлаб бермоқчи эмасман. Бугун қандай ҳис-туйғулар билан яшаётганимни ҳам бўлишмайман. Агар бошимдан нималар ўтганини билсангиз, шокка тушиб, менга раҳмингиз келган бўларди. Мен ўзимга ачинишларини хоҳламайман. Шунинг учун кўрган-кечирганларимни фақат яқин дўстларимгина билади. Улар ёрдамга муҳтож пайтим мени қўллаб-қувватлади. Мен ҳақиқат тарафман, одамлар аслидан кўра яхшироқ кўриниш учун ёлғонлар тўқиб чиқаришига қаршиман.

Мен Москвага ўша инсонни севганим, у билан кейинги ҳаётимни қуришни истаганим учун кўчиб ўтгандим. Ёш бўлганим ёки нимагадир тайёр бўлмаганим айрилишимиз сабабчиси эмас. Бу инсон ҳақида ёмон гапиришни истамайман, бизнинг ажрашишимизга менга ўтказилган руҳий ва жисмоний босим сабаб бўлди. Бундан ташқари, мен гапиришни истамайдиган бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳали ўзимга келолмадим, бунинг учун психолог билан узоқ муддат ишлашим керак.

Мен содда ва аҳмоқ бўлган эканман. Шунинг учун ҳам бошимдан ўтганларга қайсидир маънода ўзим ҳам сабабчиман. Осмонда учиб юрган эканман. Шуни айтишим керакки, болалигимда мактабда жуда кўп таҳқирлашларни бошдан кечирганман. Мусулмон бўлганим учун бошимни унитазга тиқишлар, ҳақоратларни кўрганман, калтакланганман. Аммо мен бир ярим йиллик турмушимда кўрганларимни ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман. Бу ҳақда гапириш жуда қийин, сабаби оилам, менга яқин инсонларим ва ўзим азият чекдим. У инсондан буёғига мени, оиламни, бувимни умуман тилга олмасликни сўраган бўлардим», — дейди Марям Тиллаева.

Марям, шунингдек, муҳокамаларга сабаб бўлган ярим яланғоч сурати турмуш ўртоғи томонидан унинг розилигисиз тарқатилгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

«Америкада менинг муҳокамаларга сабаб бўлган яланғоч суратимни тарқатганлик учун мени ҳимоя қиладиган қонун моддаси бор. У Revenge porn деб номланади. Мен бундай суратимни ҳеч қачон ижтимоий тармоққа жойламаган бўлардим, розилик ҳам бермаганман. Бироқ сен ҳар кунлик манипуляция ҳамда таҳқирлашга асосланган муносабатларда бўлсанг, сен инсоннинг «севгиси»ни йўқотмаслик учун, уни ранжитмаслик учун ҳамма нарсага тайёр бўласан. У 35 ёшида, онгли равишда шундай ўйин ўйнади. Амиран ижтимоий тармоқлар шундай ишлайди, деди. ‘Сен ҳеч нарсани тушунмайсан’, деди. Бу хайп, мен уни қўллаб-қувватлашим кераклигини айтди, ‘Буни иккимиз учун қиляпман’, деди. Мен йиғладим. Ҳозир эса шу ҳақда ўйлаб, ўзимни шунчалик ерга урганимдан афсусланиб кетяпман. Унинг постидан кейин менга тасаввур қилиб бўлмайдиган нафрат ёғилди. Мени фоҳиша деб аташди, ўлим тилашди, таҳдидлар бўлди. Ўша расмни Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма кўрди, уни қариндошларим, бувиларимга кўрсатишди. Бу — мен ҳаётимнинг охиригача шу шармандалик билан яшашга тўғри келадиган ҳолат.

Мен эримнинг бу қилмишидан сўнг уни тушунмай қолгандим, бироқ уни севганим учун қўллаб-қувватлаб, фақат ўзимга ёмон қилардим. Оилам олдида, отам, онам, укам, синглим, бобом, бувим ва халқимиз олдида уятга қолдим. Шунда ҳам Амиран тараф бўлдим. Ўшанда ақлим қаерда эди, тушунмайман. У ўшанда биргина пости билан ота-онам билан муносабатларимга бутунлай нуқта қўйди. Уларни тушунаман. Амиран ниятига етди. Мени оилам ва дўстларимдан ажратиб қўйди. Мен эса ўшанда ўзим тушунмаган ҳолда жуда қаттиқ депрессияга тушиб қолгандим», — дейди Марям.

Марям Тиллаеванинг айтишича, Амиран Сардаров унинг бобоси совға қилган зирагини ўғирлаган.

«Мен уни Худога солдим. Мен ҳаёт йўлимда давом этаман, у эса ўзининг наркотик ботқоғида, жиннича шоулари билан қолаверсин. Лекин менга бобом совға қилган зиракни ўғирлаш бу одамнинг кимлигини кўрсатади. Бу ерда гап пулда ҳам эмас, ўша нарсанинг менга қанчалик қадрли эканлигида. У шунақа кимса. Тушунишимча, бу ҳаммага аллақачон аён эди», — дейди Марям.

Маълумот учун, Марям Тиллаева 2021 йилнинг 13 апрель куни россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққан эди. Уларнинг тўйи Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида, жуфтликнинг дўстлари иштирокида бўлиб ўтган. Марям тўйи тор доирада, камтарона тарзда нишонланганига қарамай, ўз орзусидагидек ўтганини айтган эди. У тўйдан кейин Instagram саҳифасини фаол юрита бошлади, унинг кузатувчилари сони қисқа муддат ичида бир неча юз мингга кўпайди. У саҳифасида кундалик турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилиб берарди.

2022 йилнинг февраль ойида Амиран Марям билан ажрашганини эълон қилди.

«Биз Маша билан ажрашдик, афсуски, шунақаси ҳам бўлади. Сенга ҳаётимда бўлганинг учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сен ёрқин, ақлли ва шижоатлисан. Ҳар доим шундай бўлиб қолишингни тилайман. Ҳеч қачон ғам чекма! Аминманки, ҳаётингдаги энг яхши кунлар ҳали олдинда, ўз бахтингни топасан. Сенга ҳаммаси учун раҳмат!», — деганди Амиран Сардаров.

Киритилди: 22:44 29.04.2022. Ўқилди: 8698 марта. Фикрлар сони: 31 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!