Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Марснинг дастлабки аҳолиси фарзанд кўришдан маҳрум бўладими?

Марснинг дастлабки аҳолиси фарзанд кўришдан маҳрум бўладими?

Марсни колонизация қилиш бўйича ҳар қандай режалар энг яқин вақтларда колониячилардан иккита нарсани тарк этишни жамоасининг яшаб кетиши учун зарур бўлса болалар ва наслни давом эттиришдан воз кечишни талаб қилади, деб ёзади Футурес журнали.

Табиийки, Марсда автоном колонияларнинг мавжудлиги наслни давом эттириш бўлмаганда имкони бўлмайди. Бошқа томондан, бу ҳаракатни амалга ошириш учун бир уриниш бир қатор деярли ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга олиб келади", деб ёзади Кампинасдаги (Бразилия) биноанлар миллий лабораториясининг мутахассиси Рафаэль Маркес ва унинг ҳамкасблари.

Янги ватан излаш йўлида

2016 йилнинг сентябрь ойида SpaceX корпорациясининг раҳбари Илон Маск Марсни колонизация қилиш бўйича кенг кўламли режалари тўғрисида, ушбу режалар доирасида у ўта оғир ракета ва асрнинг охирига бориб чамаси бир миллион кишини Марсга етказиб қўядиган кўп марта ишлатилувчи сайёралараро космик кемалар флотининг яратилиши тўғрисида дунёни хабардор қилганди.

Маскнинг таърифига кўра бу жараённинг асосий мақсади ҳаёт учун зарур бўлган ҳар бир нарса билан ўзини ўзи бемалол таъминлай оладиган, Ер сайёрасидаги инсонлар ҳамжамиятидан қолишмайдиган тўла қувватли жамият бўла оладиган Марс сайёрасидаги тўлалигича мустақил "миллиончи" шаҳарни яратишдир.

Илон Маск ва унинг ҳамкасблари Марс колонизацияси учун нафақат вужудга келиши мумкин бўлган технологик тўсиқларни, балки ўзга сайёрадаги ҳаётнинг биологик оқибатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда бугунги воқеликлар шароитида буни амалга оширишнинг қанчалик имкони борлиги тўғрисида ўйланиб қолдилар.

Мисол учун, юқори даражадаги радиация Марсга қилинган экспедицияларнинг асосий тўсиқларидан бири ҳисобланади. Бундан беш йил аввал Curiosity марсоходининг бортида РАД мосламасидан қизил сайёрага парвоз давомида тўпланиб олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, сафар давомида одам ҳалокатли даражадаги радиация дозасини олиши мумкин. Кейинчалик Марс юзасининг нурланиш даражаси коинотдаги билан деярли бир хил эканлигини аниқланган эди.

Мақола муаллифларининг ҳисоблашларича, радиация биринчи Марс мустамлакачиларининг асосий "душмани" бўлади. Ионли нурланишлардан колониялар ҳимоя қилинганлигига қарамай, у Марснинг биринчи аҳолисига табиий ресурслардан фойдаланиш, сайёрани тадқиқ қилиш ва деярли ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга доимий равишда халақит беради.

Рэй Брэдбери олами

Айниқса, кучли радиация ва Марсда "нормал" оғирлик кучи йўқлиги ҳомиладорлик пайтида шундоқ ҳам иммун тизими заифлашган ҳомиладор аёлларнинг ҳаётига таъсир қилади. Бу хавфли комбинация бир вақтнинг ўзида боланинг ривожланишида нуқсонлари пайдо бўлишига сабаб бўлиши билан бирга саратон касаллигини орттириб олиш ёки онанинг инфекциялари туфайли вафот этиш эҳтимолини ошириб юбориши мумкин.

Бу муаммолар эса, ўз навбатида, қизил сайёрадаги ҳаётнинг бошқа бир муҳим томонига юкланади захиралар чегараланганлиги ўта даражада юқорилашади. Ердан фарқли ўлароқ, бундай колония аҳолисида ўзларига нисбатан шунчаки инсонпарвар бўлишга, умидсиз касал одамлар ёки нуқсонлар билан туғилган болаларнинг ҳаёти учун курашишга имконлари бўлмайди.

Инсоннинг ҳаёти энг юқори қиймат бўлган инсонпарварлик ғояси Марсда ишламайди. Ҳаётнинг ноқулай шароитлари ва мустамлакачилар аҳолисининг кичик ҳажми жамоанинг манфаатларини алоҳида ҳар бир инсоннинг фаровонлиги ёки ҳаётидан кўра афзалроқ қилиб қўяди.

Бундан ташқари, Марсдаги ҳаёт шу каби колонияларнинг ҳукуматини маълум жуфтликлар қай даражада соғлом зурриёт бериши мумкинлигини баҳолай оладиган мажбурий ирсий тест тизимини жорий этишга мажбур қилиб қўйиши мумкин. Баъзи ҳолларда "жамоа" ўта ноқулай мутацияларнинг ташувчиларига ўз наслини давом эттиришни ёки қарама-қарши жинсдагилар билан бутунлай алоқа қилиши тақиқлаб қўйиши ҳам мумкин.

Маск ва унинг ҳамкасблари ҳисоблашича, бу муаммо фақат инсон тўлиғича нурланишдан етарлича ҳимояланган вақт келганидан кейин ҳал қилиниши мумкин. Бунга бутун сайёрани "радиацион қалқон" билан ўраб чиққан ҳолда технологик йўл билан бирга мустамлакачиларнинг ДНКларини ўзгартириб, уларни юқори қувват фотонлари ва коинот нурларининг таъсирига чидамлигини етарли даражада ошириш йўли билан ҳам эришиш мумкин. Инсоният бу муаммоларни ҳал қилгандан кейингина у Илон Маск ва марҳум Стивен Хокинг орзу қилганларидек тўлалигича “коинот туридаги мавжудот” бўла олиши мумкин, деб якун ясайдилар мақола муаллифлари.

 

Киритилди: 09:59 27.06.2018. Ўқилди: 1831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!