Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Марсело ва Касильяс «Барселона»дан учралган шармандали мағлубият оқшомини ёдга олишди

Марсело ва Касильяс «Барселона»дан учралган шармандали мағлубият оқшомини ёдга олишди

Каталониянинг "Барселона" клуби 2010/2011 йилги Ла Лига мавсуми 13-турида ўз майдонида "Реал"ни тор-мор келтирган эди - 5:0.

Ушбу ўйин ҳақида "қироллик клуби"нинг икки афсонавий футболчилари Марсело ва Икер Касильяс суҳбат қуришди.

Касильяс: «Фаолиятингиздаги энг қийин ўйин қайси бўлган?»

Марcело: «2010 йилда "Камп Ноу"да "Барса"га қарши 5:0 ҳисобидаги мағлубият. Худойим, ўша куни худди кўзимиз боғлангандек эди — тўпни ҳам кўра олмасдик

Ичимда: Нима бўляпти ўзи?деб ўйлаганман. Хави, Иньеста, Месси, Педро — ҳаммаси майдонда эди!»

Касильяс: «Биз тарихдаги энг кучли "Барса" қарши ўйнагандик».

Марcело: «Педро. Кўпчилик уни эсламайди, лекин у жуда кучли эди».

Касильяс: «Ҳақиқатан ҳам супер жамоа эди».

Киритилди: 15:42 15.12.2025. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!