Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди. MAP давлат ахборот агентлиги хабар беришича, икки киши реанимацияда, яна 12 киши тиббий ёрдам олиб, уйга қайтарилган. Қидирув-қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Расмийлар мактаб ва коллежларни уч кунга ёпишни буюрди. Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида экстремал об-ҳаво шароити кузатилди; Жануби-шарқдаги Тингхир шаҳрида сув тошқини оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Бу сув тошқинлари 2002 йилдаги кучли ёмғирлардан кейин Марокашдаги энг йирик фалокат ҳисобланади. Ўшанда 60 киши ҳаётдан кўз юмган.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!