Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Марокашда Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

A A A
Марокашда Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Марокаш пойтахти Рабат ҳамда Танжер ва Касабланка каби шаҳарларда қамалдаги Ғазо секторига геноцидда айбланган Исроилнинг ҳужумларига қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Работдаги намойишчилар Исроилнинг анклав жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан уюштирган ҳужуми 1,5 миллион аҳоли, шу жумладан шаҳарда бошпана ўтказган кўчирилган фаластинликлар орасида катта талофатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирдилар.

Намойишчилар, шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторидаги тинч аҳолига ҳужумлари фонида Ғарбнинг ҳаракатсизлигини қоралади.

Танжер ва Касабланкада ҳам марокашликлар Исроилнинг Ғазо секторига тўрт ойдан ортиқ давом этаётган ҳужумларига норозилик билдириб, Тел-Авивни Халқаро жиноий суд олдида жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Киритилди: 14:26 18.02.2024. Ўқилди: 1192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!