Марокаш ва Яманда минглаб одамлар Исроилнинг Ғазо секторидаги фаластинликларга қарши геноцид ва аҳолига нисбатан қасддан олиб борилаётган очлик сиёсатини қоралаш учун кўчаларга чиқишди.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Норозиликчилар қўлларида “Дунёнинг озод халқи, сионизм ва АҚШга йўқ деймиз”, “Фаластин – аҳд, нормаллашув – хиёнат”, “Геноцидга йўқ!” каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди ҳамда Фаластин қаршилигини қўллаб-қувватловчи чақириқлар айтдилар.
Яманда эса юз минглаб одамлар йиғилди. Ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий чақириғи билан минглаб яманликлар ҳам кўчаларга чиқиб, Ғазо секторига бирдамлик изҳор қилишди.
Намойишчилар геноцид ва Ғазо блокадасини қоралаб, Исроилни уруш жиноятларида айблашди ҳамда Яманга қилинган зарбаларни қаттиқ қораладилар. Улар Фаластин қаршилигини доимо қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб, ўз ҳамдардлик ва ҳамжиҳатликларини изҳор этдилар.