Марокашда норозилик намойишлар бўлиб ўтмоқда. BBCга кўра, зилзила натижасида қаттиқ зарар кўрган Амизмиз шаҳарчаси аҳолиси кўчаларга чиқиб, маҳаллий ҳокимият вакилларидан оддий одамларни қўллаб-қувватлашни талаб қилган.
Кўчаларни тўлдирган юзлаган одамлар шаҳар маркази томон юриш қилиб, ҳокимдан зудлик билан чора кўришни сўраган. Амизмиз зилзиласи натижасида 3000 миндан ортиқ одам ҳалок бўлиб, минглаб аҳоли жабр кўрганди. Ушбу шаҳарча Марракешдан 55 километр жанубда жойлашган.