Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Марко Рубио истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Марко Рубио истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Доналд Трамп маъмуриятини тарк этиш режаси йўқлигини маълум қилди. У The New York Times нашрига берган интервюсида президентлик муддати тугагунига қадар ишлашни режалаштирганини айтди.

Рубио, шунингдек, 2028 йилги президентлик сайловларида қатнашиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди. Агар вице-президент Жей Ди Вэнс номзодини илгари сурса, уни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Аввалроқ Bloomberg ва The Independent нашрлари Рубио 2028 йилги сайловларда қатнашиш учун истеъфога чиқиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эди.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар