Marko Рубио Европа ташқи ишлар вазирлари билан Украинадаги вазият бўйича музокаралар ўтказди – АҚШ Давлат департаменти.
Хабар берилишича, Қўшма Штатлар давлат котиби Буюк Британия, Италия, Полша, Украина, Финляндия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича Олий вакили билан телефон орқали можарони ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилди.
"Томонлар музокаралар орқали тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди", дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.