Олмаота шаҳрида Марказий Осиё талабалар спорти федерациясининг Тасис конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистондан делегациялар иштирок этди ва улар Марказий Осиё талабалар спорти федерациясини ташкил этиш бўйича якдил қарор қабул қилдилар.
Янги ташкил этилган Федерациянинг Бош котиби этиб эса Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси ўринбосари Эркин Қодиров тайинланди.