Бу фикрни ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас билдирди.
Унинг айтишича, Украинага ёрдам учун кетадиган харажатлар Россиянинг ғалабаси оқибатларига нисбатан “ҳеч нима” эмас. Шу билан бирга, Каллас ЕИда бу мақсад учун пул етишмаётганини ҳам тан олди.
У Россияга босимни кучайтириш учун Москва активларини украинлар фойдасига мусодара қилишни таклиф қилди. Шунингдек, Россияга қарши санкцияларнинг 20-пакетини эълон қилди.