Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Марказий Осиё эко-оромгоҳи доирасида иштирокчилар экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ташаббусларни илгари суришди

Марказий Осиё эко-оромгоҳи доирасида иштирокчилар экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ташаббусларни илгари суришди

Айни кунларда Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари экологик оромгоҳи бўлиб ўтмоқда. Эко-оромгоҳ барқарор ривожланиш маданиятини тарғиб қилиш ҳамда иқлим масалалари бўйича кун тартибига болалар ва ёшларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиё стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган.

Тадбир давомида Марказий Осиёнинг 5 та давлатидан 60 нафар эко-фаол бир қатор таклифларни илгари суришди.
Хусусан, йўқолган ўсимликларнинг ўрнини қоплаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш учун сунъий ўрмонлар барпо этиш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, экостартапларни молиялаштириш орқали зарарли чиқиндиларни камайтириш, электромобиллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ёқилғида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг катализаторларини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, атроф-муҳит фаоллари жамоатчилик эътиборини таниқли шахслар ёрдамида экологик муаммоларга қаратишни таклиф қилишди.

Экологик оромгоҳ 5 октябрга қадар давом этади.

Киритилди: 22:27 03.10.2023. Ўқилди: 1369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!