Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Марказий банкдан янги таклиф: Микроқарзларга чекловлар киритилиши мумкин

Марказий банкдан янги таклиф: Микроқарзларга чекловлар киритилиши мумкин

Марказий банк томонидан 2024 йил молиявий барқарорлик бўйича ҳисоботда микроқарзлар бўйича қатор таклифлар билдирилди. Унга кўра:

Микроқарз олиш учун энг кам даромад талаб қилиниши мумкин. Яъни, шахс микроқарз олишни истаса, унинг ойлик даромади маълум бир минимал миқдордан кам бўлмаслиги шарт қилиб белгиланиши мумкин. Бу сумма аҳолининг минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб аниқланади.

Қарзнинг максимал миқдори ҳам чекланиши мумкин. Яъни, бир киши олиши мумкин бўлган микроқарз суммаси унинг йиллик даромадига нисбатан чегараланади (буни молияда LTI — Loan to Income дейишади). Масалан, йиллик даромади 36 млн сўм бўлган киши 36 млн сўмдан кўп микроқарз ололмаслиги мумкин.

Қарз юки бўйича истиснолар микроқарзларга тааллуқли бўлмайди. Марказий банк банкларга микроқарз беришда қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасликка рухсат бермасликни таклиф қилмоқда. Бу — мижоз ойлик тўловни уддалай оладими-йўқми, аниқ ҳисоблаб, шунга қараб қарз бериш дегани.

Киритилди: 23:29 03.06.2025. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!