Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Марказий банк миллий валюта «Сўм рамзи»ни яратиш бўйича танлов эълон қилди

Марказий банк миллий валюта «Сўм рамзи»ни яратиш бўйича танлов эълон қилди

🔸Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – “сўм”нинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов ўтказилмоқда.

🔸Танловда мамлакатнинг миллий валютасини халқаро миқёсда ўзига хослиги, халқимизнинг маданий қадриятлари ва бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларини ифодаловчи энг яхши график ишлар аниқланади.

🔸Танловда иштирок этиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатнашиши мумкин.

🔸Иштирок этиш учун, 2022 йил 31 мартга қадар ариза, ўз ғоянгиз тасвири ва концепцияси билан биргаликда tanlov@cbu.uz электрон манзилига юборишингиз лозим.

🔸Ғолибга Марказий банк томонидан пул мукофоти тақдим этилади.

Киритилди: 15:39 08.02.2022. Ўқилди: 5771 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!