Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Марказий банк изоҳи: “Humans” иши Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиляпти”

Марказий банк изоҳи: “Humans” иши Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиляпти”

Марказий банк “Humans” МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан қисқа баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, “Humans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилган.

“Айни пайтда “Humans” компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлаймизки, ҳар бир банк ва тўлов ташкилоти молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шарт”, - дейилади баёнотда.

Киритилди: 11:10 07.01.2026. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!