Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Марказий банк асосий ставкани 14%да сақлаб қолди: инфляция пасайишда давом этмоқда

Марказий банк асосий ставкани 14%да сақлаб қолди: инфляция пасайишда давом этмоқда

Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 11 декабрдаги йиғилиши якунлари:

🗣Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

🗣Инфляция пасайишда давом этмоқда: ноябрда умумий инфляция йиллик — 7,5%, базавий инфляция — 6,3%.

🗣2025 йил якунига инфляция прогнози 7,3% га пасайтирилди.

🗣2026 йил инфляция прогнози 6,5% атрофида.

🗣Иқтисодий ўсиш юқори: йил якуни бўйича 7–7,5% кутилмоқда.

🗣Таклиф омиллари бўйича хатарлар сақланмоқда (озиқ-овқат таклифи, транспорт нархлари ва тартибга солинадиган нархлар индексацияси).

🗣Инфляция ва инфляцион кутилмалар пасайиши фонида реал фоиз ставкалари юқори бўлиб, миллий валютада жамғармалар ўсмоқда.

🗣Молиявий инклюзивлик ошиши сабабли чакана кредитлаш юқори суръатда давом этмоқда ва бу келгусида инфляцион босимни кучайтириши мумкин.

🗣Пул-кредит шароитлари инфляциянинг пасайиш траекториясига эришиш мақсадида қатъий даражада сақланади; заруратга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш 2026 йил 28 январь кунига белгиланган.

Киритилди: Бугун 14:03. Ўқилди: 146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!