Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида содир бўлган ҳодисада ҳарбий хизматчилар орасида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди.
Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги баёнот берди.
Вазирликнинг таъкидлашича, Каспий денгизида илгари бедарак йўқолган икки ҳарбий хизматчининг жасади 25 сентябрь куни эрталаб топилган.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қидирув операцияси тугаганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, фожиа 24 сентябрь куни жанговар тайёргарлик миссиясини бажариш пайтида содир бўлган. Об-ҳаво шароитининг тўсатдан ва кескин ёмонлашиши туфайли 17 нафар ҳарбий хизматчи денгизга олиб чиқилди. Уч нафари қутқарилди, аммо 14 нафари ҳалок бўлди.