"Ан-Наср" ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан кучайиши мумкин. Клуб манфаатлари доирасида вингер Алехандро Гарначо бор ва Криштиану Роналду собиқ жамоадоши билан шартнома имзолаш ғоясини илгари сурмоқда, деб ёзади Fichajes. "Ан-Насср" асосий мақсад деб ҳисобланган "Ливерпуль"дан Луис Диасни қўлга кирита олмади, шу боис энди Саудия гранди ёш аргентиналикни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Машҳур Transfermarkt портали мутахассислари Алехандро Гарначонинг нархини 45 млн еврога баҳоламоқда. Июль ойи бошида "қизил иблислар" футболчиси 21 ёшга тўлади.