Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" осон бўлмаган вазиятда "Ньюкасл" устидан ғалаба қозонди

"Манчестер Юнайтед" осон бўлмаган вазиятда "Ньюкасл" устидан ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигасининг 18-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Ньюкасл Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Беллашув Англиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Патрик Доргу киритди.

Англия чемпионатида ўтказилган 18 турдан сўнг «Манчестер Юнайтед» 29 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Ньюкасл Юнайтед» эса 23 очко билан 11-поғонада жойлашган.

Кейинги турда «Манчестер Юнайтед» 30 декабрь куни ўз майдонида «Вулверхэмптон»ни қабул қилади. «Ньюкасл» эса шу куни сафарда «Бёрнли»га қарши баҳс олиб боради.

Англия — Премьер-лига. 18-тур
«Манчестер Юнайтед» — «Ньюкасл Юнайтед» - 1:0
Гол:
1:0 — Доргу (24)

Киритилди: Бугун 07:00. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!