Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед"ни 5 нафар футболчи тарк этмоқчи

"Манчестер Юнайтед"ни 5 нафар футболчи тарк этмоқчи

"Манчестер Юнайтед"нинг беш нафар футболчиси клубга ёзги трансфер ойнасида кетиш истагини билдирган. Ушбу футболчилар рўйхатидан Маркус Рэшфорд, Антони, Алехандро Гарначо, Тирелл Маласиа ва Жейдон Санчо ўрин олган.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда "Манчестер Юнайтед" ушбу футболчиларнинг клубга қайтиш санасини июль ойи охирига қолдиргани ҳақида ёзди. Бу футболчиларга келажакдаги вариантларни ўрганиш учун вақт беради.

Рэшфорд, Антони, Маласиа ва Санчо 2024/2025 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида бошқа жамоаларда ижара асосида ўйнашди.

Тез орада "Манчестер Юнайтед" янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Киритилди: 20:34 04.07.2025. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!