"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне тез орада клубини ўзгартиради.
33 ёшли футболчи мавсум якунлангач, эркин агент сифатида "шаҳарликлар" сафини тарк этади. The Athletic хабарига кўра, бельгиялик футболчи аллақачон "Интер Майами" билан музокара ўтказган, бироқ "лочинлар"га келишувни амалга ошириш осон бўлмайди. Де Брюйнега асосий даъвогар "Чикаго Файр" бўлиб қолмоқда. Манбанинг таъкидлашича, юлдуз хавбекнинг ўзи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдан кўра MLS вариантини афзал кўрмоқда.
Кевин де Брюйне ўн йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилмоқда. Миш-мишларга кўра, футболчига Европанинг топ-чемпионатларида ҳам талаб бор.