Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Манчестер Сити» таркиб нархи бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди ва «Реал»га тенглашди

«Манчестер Сити» таркиб нархи бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди ва «Реал»га тенглашди

«Манчестер Сити» таркибининг умумий қиймати, футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 1,5 миллиард еврога етди. Навбатдаги янгиланиш натижасида «шаҳарликлар» дунёдаги энг қиммат таркибга эга жамоалар қаторида биринчи ўринга кўтарилди. «Реал» таркибининг қиймати ҳам 1,5 миллиард еврони ташкил этмоқда.

Мавсум бошида «Сити» футболчилари орасида энг кўп қимматлашганлар ярим ҳимоячилар Энцо Фернандес ва Райан Шерки бўлди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам 20 миллион евродан қимматлади. Умуман олганда, Манчестер клуби таркибининг қиймати 66 миллион еврога ошди.

Transfermarkt версияси бўйича 7 октябрь ҳолатига энг қиммат таркиблар топ-5лиги:

1–2. «Реал» — 1,5 млрд евро
1–2. «Манчестер Сити» — 1,5 млрд евро
3. «Арсенал» — 1,38 млрд евро
4. «ПСЖ» — 1,36 млрд евро
5. «Барселона» — 1,3 млрд евро

Киритилди: 20:20 07.10.2026. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!