Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин

"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин

"Манчестер Сити" Родриго билан шартнома имзолаши мумкин.

Фабрицио Романонинг ёзишича, инглиз клуби бир нечта ўйинчилари билан хайрлашгач, "Реал" вингери трансферини кўриб чиқмоқда. Хусусан, Жек Грилиш "Эвертон"га ижарага берилади, Жеймс Макэти "Ноттингем Форест"га ўтишга яқин, Савио Морейра эса "Тоттенхэм" томонидан сотиб олиниши мумкин.

Таъкидланишича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола бразилиялик футболчининг узоқ вақтдан бери мухлиси ҳисобланади.

Мадридликлар футболчи кетишни хоҳласа, бунга рухсат беради. Клуб трансфер учун тахминан 100 миллион евро сўрайди.

Родриго Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 5 та голли узатма берган.

Киритилди: 09:10 12.08.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!