Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Манчестер Сити» «ПСЖ»га 30 миллион евролик таклиф тайёрлади

«Манчестер Сити» «ПСЖ»га 30 миллион евролик таклиф тайёрлади

"Манчестер Сити" Жанлуиджи Доннарумма трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Инглиз клуби 26 ёшли дарвозабон учун "ПСЖ"га 30 миллион евро атрофида пул тўлашга тайёр, дея хабар бермоқда журналист Альфредо Педулла. Ушбу сумма битим тузиш учун етарли бўлиши керак деб ҳисобланади.

Томонлар яқин кунларда келишувга эриша олишларига ишонишмоқда - музокаралар "нон-стоп" режимида давом этмоқда. Футболчининг ўзи аллақачон "шаҳарликлар" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.

Қайд этилишича, дастлаб парижликлар италиялик футболчи учун 45-50 млн евро талаб қилган, бироқ ҳозирги вазиятда уни арзонроққа қўйиб юборишга тўғри келишини тушуниб турибди.

Киритилди: 22:54 25.08.2025. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!