"ПСЖ" марказий ҳужумчиси Муҳаммад Сангаре фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
RMC Sport нашрига маълум бўлишича, "шаҳарликлар" 18 ёшли франциялик ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома имзоламоқчи. Сангаренинг парижликлар билан меҳнат шартномаси якунига етмоқда, шу боис инглиз гранди форвардни текинга олиб кетиши мумкин.
Айтиш керакки, Сангаре ҳисобида "ПСЖ" асосий жамоаси сафида бирорта ҳам ўйин йўқ. Шу билан бирга, футболчи 18 ёшгача бўлган Франция терма жамоаси сафида икки марта майдонга тушган, аммо гол ура олмаган.