Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Манчестер Сити»нинг бир нечта етакчи футболчиси кетиш ҳақида ўйламоқда

«Манчестер Сити»нинг бир нечта етакчи футболчиси кетиш ҳақида ўйламоқда

«Манчестер Сити»нинг бир нечта етакчи футболчиси молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та айблов атрофидаги ноаниқликлар фонида клубдан кетиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.

Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Манбага кўра, жамоанинг айрим юлдузлари юзага келган вазиятдан норози ва клубга санкциялар қўлланадиган бўлса, унинг оқибатлари қандай бўлишидан тобора кўпроқ хавотирланмоқда.

Аввалроқ «Манчестер Сити» 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Клуб эҳтимолий жазо устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Эҳтимолий санкциялар қаторида жарима, очколарни олиб ташлаш ва АПЛдан четлатиш каби чоралар тилга олинмоқда.

Киритилди: 19:29 26.09.2026. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!