Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Манчестер Сити»ни молиявий қоидабузарликлар бўйича текширув қачон бошланган?

«Манчестер Сити»ни молиявий қоидабузарликлар бўйича текширув қачон бошланган?

Британия 2018 йилдаёқ «Манчестер Сити»ни молиявий қоидабузарликлар бўйича текширган.

Буюк Британиянинг Солиқ ва божхона бошқармаси (HMRC) 2018 йилдаёқ «Манчестер Сити» футбол клубига нисбатан молиявий қоидабузарликлар бўйича ўз текширувини бошлаган. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, текширувга клуб раҳбарлари ўртасидаги сиздирилган ёзишмалар сабаб бўлган. Худди шу материаллар Премьер-лига томонидан тузилган мустақил комиссия текширувига ҳам асос бўлган.

FT маълум қилишича, HMRC текшируви солиқ тўлашдан қочиш мақсадида махсус тузилмалардан фойдаланиш эҳтимоли билан боғлиқ бўлган. Бироқ қасддан фирибгарлик содир этилгани ҳақида гап бўлмаган.

Иш расман ёпилмаган ва HMRC клубга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган.

Сентябрь ойи охирида Премьер-лига тузган мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни кўриб чиқилган 115 та қоидабузарликнинг 114 тасида айбдор деб топди. Улар орасида аниқ молиявий маълумотларни тақдим этмаслик ва тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш каби ҳолатлар бор.

Энди клубга нисбатан жазо масаласи ҳал қилиниши кутилмоқда. Жазо катта миқдордаги жаримадан тортиб, Премьер-лигадан чиқариб юборишгача бўлиши мумкин.

Киритилди: 21:15 07.10.2026. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!