Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед" футболчисини нишонга олди

"Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед" футболчисини нишонга олди

"Манчестер Юнайтед" марказий ярим ҳимоячиси Кобби Майну Европанинг яна бир гранди қизиқишлари доирасига тушиб қолди. TEAMtalk хабарига кўра, англиялик футболчи учун курашга "Манчестер Сити" ҳам қўшилиши мумкин.

Манбага кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти хавбекни қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ, қайд этилишича, Майну учун курашда "Ньюкасл" фаворит бўлиб турибди.

Айрим ОАВ маълумотларига кўра, ярим ҳимоячига "Челси", "Эвертон" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, миш-мишларга кўра, "қизил иблислар" футболчиси Италияда ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Уни "Рома" ва "Наполи" ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Жорий мавсумда Кобби Майну "Манчестер Юнайтед" сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 16:37. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!