Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Футбол бўйича Украина терма жамоаси Швецияга қарши Жаҳон чемпионати саралаш ўйини олдидан талончиликка учради.

Бу ҳақда журналист ва блогер Игор Бурбас ўзининг YouTube каналида маълум қилди.

Украина миллий футбол жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Швецияга қарши плей-офф ярим финал ўйини олдидан ўғрилар ҳужумига дуч келган.

Манбага кўра, ўғрилар Испаниянинг Бенидорм шаҳридаги жамоа ўйинга тайёргарлик кўраётган меҳмонхонага бостириб киришган.

Ўйинчилар ва мураббийлар штаби қимматбаҳо соатлар, бир неча минг евролик ҳашаматли буюмлар ва нақд пул йўқолганини аниқлаган. Ўғирлик футболчилар ва миллий терма жамоа расмийлари меҳмонхона ташқарисида бўлган пайтда содир бўлган.

Ўйин эса 26 март куни бўлиб ўтди ва Швециянинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: Бугун 12:53. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!