Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" "Ланс"дан янги марказий ҳимоячи олиб келмоқчи

"Манчестер Сити" "Ланс"дан янги марказий ҳимоячи олиб келмоқчи

"Манчестер Сити" Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячиси Исмаэло Ганиуни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

TEAMtalk маълумотига кўра, манчестерликлар 21 ёшли футболчининг ривожланишини диққат билан кузатмоқда. Бироқ трансфер учун рақобат кучли: "Челси", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" ҳам Ганиуга қизиқиш билдирмоқда.

Ҳимоячи жорий мавсум "Ланс" сафида барча мусобақаларда 8 та учрашув ўтказиб, битта гол урган.

Франциялик футболчининг клуб билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар