Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Манчестер Сити» Испания терма жамоаси ҳимоячисини трансфер қилиш ишларини бошлади

«Манчестер Сити» Испания терма жамоаси ҳимоячисини трансфер қилиш ишларини бошлади

«Манчестер Сити» трансфер бозорида ўз таркибини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. AS нашрининг хабар беришича, Англия Премьер-лигаси гранди янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Жамоада айнан мазкур позиция энг муаммоли нуқталардан бири бўлиб қолмоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» Педро Порро масаласида «Тоттенхэм» билан алоқаларни бошлаб улгурган. «Шаҳарликлар» футболчи Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатига йўл олгунига қадар келишувга эришишга умид қилмоқда.

«Тоттенхэм» ҳозирча Порро билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади. Ўйинчининг амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. «Шпорлар» испаниялик футболчи учун 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 58 миллион евро) миқдорида нарх белгилаган.

Киритилди: Бугун 14:18. Ўқилди: 163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!