Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол ўтган мавсум якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий мавсумда 23 ёшли хорватиялик футболчи барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 2 та ассист муаллифига айланди.

Гвардиолнинг "Манчестер Сити" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

15 июль куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. "Манчестер Сити" "Ал-Айн," "Видад" ва "Ювентус" билан бир гуруҳда ўйнайди.

Киритилди: 17:07 12.06.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!