Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси учун 23 футболчини рўйхатдан ўтказди

"Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси учун 23 футболчини рўйхатдан ўтказди

"Манчестер Сити" 2026/27 мавсумидаги УЕФА Чемпионлар лигаси учун A рўйхатга киритилган футболчиларни маълум қилди. Энцо Мареска жамоаси асосий қайдномага 23 нафар ўйинчини киритди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам "шаҳарликлар"нинг Чемпионлар лигаси учун асосий рўйхатидан жой олди.

Эътиборлиси, "Сити" A рўйхат учун рухсат этилган 25 та ўриннинг барчасини тўлдира олмади. Қайдномадан ҳатто жамоанинг тўртинчи дарвозабони Макс-Эдгар Шабо ҳам жой олганига қарамай, умумий футболчилар сони 23 нафарни ташкил қилди.

"Манчестер Сити"нинг Чемпионлар лигаси учун A рўйхати:

Дарвозабонлар: Жанлуижи Доннарумма, Херонимо Рульи, Маркус Беттинелли, Макс-Эдгар Шабо.

Ҳимоячилар: Витор Рейс, Абдуқодир Ҳусанов, Рубен Диаш, Марк Геи, Йошко Гвардиол, Райан Айт-Нури, Рико Льюис, Матеуш Нунеш.

Ярим ҳимоячилар: Матео Ковачич, Эллиот Андерсон, Айюб Буадди, Энсо Фернандес, Райан Шерки, Фил Фоден.

Ҳужумчилар: Жереми Доку, Антуан Семеньо, Илиман Ндиай, Аллан Элиас, Эрлинг Холанд.

21 ёшли Нико О'Райли ва 18 ёшли Райан МакЭйду эса УЕФА талабларига мувофиқ B рўйхат орқали мусобақада иштирок этиши мумкин.

Киритилди: 16:34 04.09.2026. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!