Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Абдуқодир Ҳусанов кутилмаганда ўз дарвозасига гол уриб қўйди

"Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Абдуқодир Ҳусанов кутилмаганда ўз дарвозасига гол уриб қўйди

"Манчестер Сити" ўз майдонида АПЛ 29-турида "Брайтон"га қарши баҳс олиб борди - 2:2.

Учрашувнинг 11-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди, Эрлинг Холанд пенальтидан гол урди. Орадан 10 дақиқа ўтиб меҳмонлар сафида Первис Эступиньян ўз номини таблога ёздириб қўйди. 39-дақиқада Омар Мармуш "шаҳарликлар"ни яна олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида "Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўз дарвозасини ишғол қилди.

"Манчестер Сити" (48) АПЛда 5-ўринда бормоқда. "Брайтон" (47) турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 22:19 15.03.2025. Ўқилди: 1354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!